Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ФУРҚАТ ТУМАНИДА ХАЛҚНИНГ УЗОҒИНИ ЯҚИН, ОҒИРИНИ ЕНГИЛ ҚИЛИШГА ҚАРАТИЛГАН МУҲИМ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА.
2021-11-03 09:01:29 329
2 ноябрь куни туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов томонидан фуқаролар қабул қилиниб, мурожаатлари тингланди. Аҳоли вакиллари томонидан 20 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлса, 5 таси шу куннинг ўзида ижобий ечимини топди. Қолган мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиши назоратга олинди.
Шу кунгача туман ҳокими томонидан 1365 нафар фуқаролар қабул қилинган бўлса, 1000 га яқин мурожаатлар ижобий ечимини топган.
Туман ҳокими қабулида келиб тушган мурожаатлар 9 ой ҳолатига соҳалар кесимида таҳлил қилинганда; моддий ёрдам ажратиш 273 та, ёки 20%, банк кредити ажратиш 220 та, ёки 16.1 %, электр, газ, сув таъминоти масаласида 155 та, ёки 11.3%, иш билан таъминлаш 110 та, ёки 9%, асфальтлаш, шағаллаш масаласида 104 та, ёки 7,6 % ни ташкил этади.
Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ