Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
БУГУН ТУМАН ҲОКИМИ БОШЧИЛИГИДА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИЛАР.
2021-11-04 10:07:09 244
Туманда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш, бандлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Ушбу муҳим тадбирларнинг узвий давоми сифатида сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашув ўтказдилар. Учрашувда 30 га яқин ёшлар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволлар, таклифлар билан мурожаат қилдилар. Ўз ўрнида секторлар раҳбарлари ёшларга керакли тавсия ва кўрсатмалар бердидар.
Йиғилган ёшлар томонидан турли йўналишларда, хусусан, иш билан таъминлаш, таълим кредити, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ 25 та мурожаатлар келиб тушган бўлса, шу куннинг ўзида 5 таси ўз ечимини топди. Қолган мурожаатлар тегишлилиги бўйича соха мутахассисларига йўналтирилиб, белгиланган тартибда ижро муддати назоратга олинди.
Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ