Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
❕Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг 18 декабрь куни бўлиб ўтиши белгиланган сессиясида туман ҳокими Жаҳонгир Жумановнинг Мурожаати эшитилади
2021-12-13 16:25:26 275
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси 18 декабрь санасига белгиланди.
Сессияда туман ҳокимининг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йил учун белгиланган энг устувор йўналишларга бағишланган МУРОЖААТИ эшитилади.
Сессияда секторлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар, муассалалар раҳбарлари, туман фаоллари, ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этиши белгиланган.
Сессия ўз ишини шу куни соат 14:00 да, туман ҳокимлиги катта мажлислар залида бошлайди.