Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир
2022-01-25 08:40:35 240
Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини сифатли ва юқори савияда ўтказилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика кўмитасининг ўрни каттадир. Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 16-мартдаги “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги ЎРҚ- 611-сонли қонунининг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги ваколати қуйидагилардан иборатдир:
рўйхатга олиш ҳужжатлари шаклларини, рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Аҳолини рўйхатга олиш дастурини ва рўйхатга олиш варағининг шаклларини ишлаб чиқади;
рўйхатга олиш варақлари тайёрланишини ва ҳудудларга етказилишини таъминлайди;
аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида аҳолини хабардор қилишга доир ишларни мувофиқлаштиради;
рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини, шунингдек шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартибини белгилайди ва уларга ишлов беришни амалга оширади;
рўйхатга олиш варақлари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларининг сақланиши (шу жумладан вақтинча сақланиши), йўқ қилиниши тартибини белгилайди;
рўйхатга олиш варақлари ва бошқа аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини сақлаш ва йўқ қилишни таъминлайди.