Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Фурқат туманида яқин кунларда фойдаланишга топшириладиган Ўзбекистон халқ устаси Муҳаммадали Юнусовнинг устахонаси қошидаги Ёғоч ўймакорлиги марказида 1000 дан ортиқ ёшлар иш билан таъминланади
2022-01-28 21:45:20 330
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фурқат тумани Қўқонбой МФЙ ҳудудида “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонаси томонидан амалга оширилаётган, умумий қиймати 7 млрд. сўмлик “Миллий ҳунармандчилик йўналишида ёғоч ўймакорлиги” инвестиция лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Қурилиш ишлари якуний босқичга кириб, баҳорнинг илк кунларида фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган ушбу марказда устанинг 1000 дан зиёд шогирдлари доимий иш ўрнига эга бўлади. Йиллик 6 миллиард сўмликдан зиёд қўл меҳнатига асосланган маҳсулот ишлаб чиқарилади.
Уста ўймакор Муҳаммадали Юнусов Самарқанд шаҳридаги Дониёр пайғамбар мақбарасида 60 нафар устазода шогирдлари билан 8 қирралик, 8 устунлик миллий аркли айвон, Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом масжиди мажмуаси айвон устунлари, пойтахтимизнинг Юнусобод даҳасида Қатағон қилинганлар хотирасига қурилган музейнинг устунларини ҳам ўймакор нақшлар билан безаган. Пойтахтимиздаги миллий боғда “Халқ амалий санъати” галереясининг айлана айвон қисми, Самарқанднинг Ҳазрати Имом Исмоил Ал-Бухорий мажмуаси айвонлари қурилиши ва юртимизнинг кўплаб туман-шаҳарларидаги ёғоч ўймакорлиги ишлари айнан Муҳаммадали Юнусовга тегишлидир.