Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 21 Users Statistics phone helpline


Бугун ҳаракат қилган одамда муаммо бўлмайди: Фурқатликлар, вилоят ҳокими билан мулоқотда ўзларининг бўлаётган ўзгаришларга муносабатларини шундай ифодалашди

×

 2022-01-28 21:46:11    264

Download pdf
Print out


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фурқат туманининг маҳаллаларида бўлиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш даражасини ошириш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича қилинаётган ишлар, “маҳаллабай” тизими бўйича эришилган натижалар, ҳоким ёрдамчиларининг ўз маҳаллаларида бошлаган ташаббуслари билан танишди.




Хусусан, Навбаҳор МФЙда ҳоким ёрдамчиси билан бирга маҳалла ҳудудидаги хонадонларда ташкил этилган иссиқхоналар, йўлга қўйилган кўчатчилик, паррандачилик ва чорвачилик фаолияти кўздан кечирилган бўлса,  оғир ҳудудга кирувчи маҳаллалар рўйхатига киритилган Янги МФЙда шағаллаштириш, ичимлик суви тармоғи тортиш, электр таянч устунлари ўрнатиш жараёнлари кўздан кечирилди. Эътиборли жиҳати, ушбу ишлар маҳаллий бюджет маблағлари билан бирга, тармоқ корхоналари ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.






“Бугун ҳаракат қилган одамда муаммо бўлмайди”: Вилоят ҳокими билан мулоқотда фурқатликлар тилидан янграган ушбу фикр, Давлатимиз раҳбарининг оқилона сиёсати натижасида Инсон қадри улуғланаётган ҳозирда давр учун шукроналикнинг ифодаси бўлди.