Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 46 Users Statistics phone helpline


Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-58-сон Фармони мазмун ва моҳияти

×

 2022-02-01 09:10:42    291

Download pdf
Print out


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003-йил 27-мартдаги “2003-йилнинг 1-апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсасия пул тўловларини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ–3227-сон Фармонига мувофиқ имтиёзли тоифадаги шахслар учун уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қонунчилик асосида бериладиган имтиёзлар ўрнига ойлик компенсасия пул тўловлари жорий этилган.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-58-сон Фармонига асосан 2022-йил 1-мартдан бошлаб:

а) компенсация тўлови, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги шахсларга, ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъий назар тўлаб борилади;

б) ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилади. Бунда, ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахслар учун ҳар ойлик компенсация тўлови – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида тўланади;

в) ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

Бунда, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар нафақасига ҳар ойда тўланадиган қўшимча тўлов пенсия ва нафақа тайинланган ташкилот орқали республика бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


М. Юнусова
Буюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фурқат тумани бўлими бошлиғи ўринбосари