Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун қайта имтиҳон топшириш талаб этилмайди
2022-02-16 12:15:24 257
Адлия вазирлиги сўнгги пайтларда Давлат хизматлари марказларида узун навбатлар кузатилаётгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.
Вазирликнинг ҳабар беришича, Давлат хизматлари марказларида узун навбатлар кузатилаётгани сабаби ўрганилганда, ташриф буюрувчилар орасида ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунадагисига алмаштириш муддати 2022 йилнинг 1 мартига қадар экани ҳамда шундан кейин ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади, деган нотўғри маълумот тарқалгани билан боғлиқ экани аниқланган.⠀Вазирлик аҳолига қулай бўлиши учун эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2022 йил 31 декабрга қадар давом этади. Бунда қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.⠀
❗️Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:⠀
2010 йилгача берилганлари — 2022 йил 31 мартгача;
2010–2012 йилларда берилганлари — 2022 йил 30 июнгача;
2013–2015 йилларда берилганлари — 2022 йил 30 сентябргача;
2015 йилдан кейин берилганлари — 2022 йил 31 декабргача.
Бугунги кунда Давлат хизматлари марказларида эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунадагисига алмаштириш имкони яратилган. Хизматдан фойдаланиш учун рўйхатдаги ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.