Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Фурқатлик ёшлар учун ҳарбий-ватанпарлик фестивали ташкилланди
2022-02-21 20:09:13 254
Давлат раҳбарининг "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 92-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш борасида бир қатор тадбирлар ташкилланмоқда.
Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий қилиш мақсадида ватанпарварлик фестиваллари, ҳарбийлар ва ёшлар учрашуви каби тадбирлар ёшларни ҳарбийлик касбига янада яқинлаштирмоқда.
Фурқат тумани ҳокимлиги ташаббуси билан ёшлар ишлари агентлиги, туризм ва спорт, маданият, Ватанпарвар ташкилоти, маънавият ва маърифат бўлими, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирокида Чиркай фуқаролар йиғинида “Мен ҳам ҳарбий бўламан” шиори остида ватанпарварлик фестивали ташкилланди.
Фестивал эрта тонгдан “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” акцияси билан бошланди. Акциядан сўнг ёшлар ўзаро стол теннис, арқон тортиш, камондан ўқ отиш, ўзбек жанг санъати ва бошқа бир қатор спорт турлари бўйича ўзаро беллашдилар.
500 нафардан зиёд ёшлар қатнашган фестивалда “Ватанпарвар” ташкилотининг авто ва мото кўргазмалари, миллий армиямиз, ҳарбий техникалар ҳақида кенг маълумотлар берилиб, ёшлар билан Ватан тақдирига дахлдорлик масъуляти, ватанпарварлик туйғулари ҳақида батафсил суҳбат олиб борди. Шижоатли ёшлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволарга атрофлича жавоблар олди.
Фестивалнинг энг кулминацион нуқтаси ҳарбийларимизнинг кўргазмали ва қўл жанги чиқишлари бўлди. Туман маданият бўлими ижодкорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.
Ташкил этилган тадбир келажак авлодларимизни миллий армиямизда хизмат қилишга қизиқтириш билан бирга уларнинг мамлакат равнақи учун дахлдорлик туйғуларини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.