Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Инсон ҳуқуқлари қонун химоясида
2022-03-31 08:35:01 233
Жамият мавжуд экан янгидан янги итимоий муносабатлар яралиши билан уларни ҳуқуқий жихатдан тартибга солиш масаласи долзарб бўлиб қолаверади. Шунинг учун қонунчилик бир жойда депсиниб қолмаслиги, доимо ҳаракатда бўлиши лозим. COVID-19 вируси тарқалиши ва уни юртимизга кириб келиши билан аҳолини ижтимоий ва молиявий аҳволини ёмонлашмаслиги ва энг аввало, кексалар ва болаларнинг соғлигига салбий таъсирини олдини олиш мақсадида бир қанча янги норматив хужжатлар яратилди. Коронавирус пандеммияси анча чекиниб, касалланишлар сони камайиб, айрим чекловлар босқичма-босқич олиб ташланмоқда.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, янги иш ўринларини яратиш ва фуқароларни молиявий аҳволини яхшилаш мақсадида янги инфратузилмалар яратилиб, жамиятнинг кенг қатламига имтиёзли кредитлар ажратилиб тадбиркорлик учун қулай шароитлар яратилмоқда. Шу билан бирга бир қанча норматив ҳуқуқий хужжатларга ўзгартириш ва янгиликлар киритилди.
2022 йил 9 февралда “Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–752-сон) Президент томонидан имзоланди. Бу билан қонунчилигимизга фуқароларни ижтимоий химоя қилишни кўзда тутувчи бир қанча янгиликлар киритилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сонли қонунига бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши белгиланиб, унга мувофиқ, ногиронлик пенсиялари Чернобил АЭСдаги авария оқибатида III гуруҳ ногирони бўлган шахсларга ҳам тўланиши белгиланди. Бунгача фақат ногиронлик пенсиялари Чернобил АЭСдаги авария оқибатида I ва II гуруҳ ногирони бўлиб қолган шахсларгагина тўланар эди.
Барчамизга маълумки, ҳалқимиз кексаларга алоҳида хурмат кўрсатади: Ёш авлодга нуронийларга ёрдам бериш, уларга чиройли муомалада бўлиш ўргатилиб келинади. Лекин шундай бўлсада айрим кексалар қийинчиликда ёлғиз яшаётганлигини ҳам гувохи бўлиб турамиз. Бундай ҳолатларни камайтириш, кексаларни маънавий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кексалар ва нуронийлар ҳолидан доимий хабар олиш мақсадида Президентимиз томонидан 2022 йил 15 март куни “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Ушбу қарор чин манода кексаларни эъзозлаш учун қабул қилинди десак муболаға бўлмайди. Қарор билан 2022 йил 1 апрелдан бошлаб нурониийлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
ü ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;
ü шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга шифокорларнинг рецептларига асосан 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситалари, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;
ü оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлган кексаларга шифокорларнинг рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50%игача бўлган суммаси компенсация қилинади;
ü кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади;
ü давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.
Қарор билан оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари (болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар) ёши 16 ёшдан 18 ёшга ўзгартирилди. Бу эса уларнинг жамиятда мустақил шахс сифатида шакилланишлари учун етарли вақт ҳисобланиб, уқишга ёки ишга киришлари учун уз самарасини беради, албатта. Боқувчисини йўқотган ўқувчилар ва талабаларни ўқиши давомида мутахасислигидан ташқари ишлашини ва бу ҳолат уларнинг чуқур илм ўрганишлари учун тўсқинлик қилишини олдини олиш мақсадида боқувчисини йўқотган ўқувчилар ва талабаларни боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ёши 18 ёшдан 23 ёшгача ўзгартирилди.
Жамиятда аёлларнинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, уларни меҳнат фаолиятини рағбатлантириш мақсадида меҳнат кодексининг 234-моддасига ўзгартириш киритилди. Илгари аёллар учун бола парваришлаш давридаги таътиллари кўпи билан уч йили иш стажига қўшилса, 2022 йил 10 февралдан бошлаб бола парваришлаш давридаги таътиллари кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилиши белгиланди. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, 2022 йил 7 март куни Президентнинг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қармони қабул қилинди. Ҳужжат билан 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур тасдиқланди.
ЎРҚ-752-сон қарор билан солиқ кодексининг 483-моддасига ўзгартириш киритилиши кўзда тутилган бўлиб, унга кўра қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2021 йил 31-декабрдан 2022 йил 30 апрелгача узайтирилди:
- Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;
- ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.
Бу билан аҳолининг кенг қатламига янги имкониятлар берилди. Бу ҳам бўлса юрбошимиз бошчилигидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг бир кўриниши десак муболаға бўлмайди. 2022 йил 15 февралдаги “Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қонунлари хам фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадаида қабул қилинди.
Ўзбекистон қонунчилиги ўта халқчиллиги билан бошқа давлатларнинг қонунчилигидан доимо ажралиб турган. Айниқса аёлларга қаратилган эътибор, берилаётган имкониятлар тақсинга сазовор. ЎРҚ–752-сон қонуннинг қабул қилиниши ҳам бунга яққол мисол бўла олади
Фуқаролик ишлари бўйича
Ўзбекистан туманлараро суди судьяси А.Йигиталиев