Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 32 Users Statistics phone helpline


Фурқат туманида мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами арафасида тиббиёт муассасаларидан олисда жойлашган қишлоқларда маҳалла тиббий пунктлари фойдаланишга топширилди

×

 2022-08-13 22:38:24    209

Download pdf
Print out


Давлат раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан "Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун" мавзусидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ва туманларда тиббиёт пунктлари ташкил этиш белгиланган.

Тиббиёт муассасаларидан олисда жойлашган Тўрғай ва Қўрғонча қишлоқларида маҳалла тиббиёт пунктларини зарур тиббиёт анжомлари, дори-дармонлар, электр, иссиқ ва совуқ сув билан таъминлаш ишлари якунланди.

Шу муносабат билан бугун туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, аҳоли вакиллари иштирокида маҳалла тиббиёт пунктларининг очилиш маросими ўтказилиб, фойдаланишга топширилди.

Маҳалла тиббиёт пунктида умумий амалиёт шифокори, маҳалла тиббий ҳамширалари фаолият кўрсатади. Ҳудудга бириктирилган ҳамшира уйма-уй юриб, аҳоли саломатлигини мунтазам равишда назорат қилади. Унинг тавсияси асосида шифокор бевосита тегишли хонадонга бориб, тиббий муолажалар ўтказади, эҳтиёж бўлса, шифохонага ётиш учун йўлланма беради. 

Маълумот ўрнида: Чекшариф ва Олатой қишлоқларида ҳам маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, ҳозиги кунда тармоқ корхоналари томонидан электр, иссиқ ва совуқ сув билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.