Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Фурқат туманида давлат идоралари хизматчилари иштирокида "Давлат фуқаролик хизмати" тўғрисидаги қонун муҳокамаси ўтказилди
2022-08-17 21:07:29 241
Фурқат тумани ҳокимлиги мажлислар залида давлат идоралари хизматчилари иштирокида "Давлат фуқаролик хизмати" тўғрисидаги қонуннинг мазмун-моҳияти, қонун билан давлат хизматчилари зиммасига юклатилаётган вазифа ва масъулиятлар, ҳуқуқ ва мажбуриятларга бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона филиали ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда янги қонуннинг мазмун-моҳияти, давлат фуқаролик хизматчиларига назарда тутилаётган талаблар, яратилаётган имкониятлар, давлат хизматига ишга қабул қилишда жорий этилаётган шаффофлик принциплари хусусида батафсил маълумот бериб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.