Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Фурқатлик Асилбек Япония ташқи ишлар вазирлиги KYOTO шаҳри бўлимига Ўзбекистон вакили сифатида тайинланди
2022-08-18 20:22:24 215
Фурқат тумани Томоша шаҳарчасида туғилган 28 ёшли Асилбек Аҳмедов Япония ташқи ишлар вазирлиги KYOTO шаҳри бўлимига Ўзбекистон вакили сифатида тайинланди
Асилбек Аҳмедов 2016-2020 йилда Тошкент Давлат Шарқшунослик Университетининг японшунослик факултети япон-инглиз тили йўналишини тамомлаган.
Ўқиш давомида 2018-2019 йилда Япониянинг Kyoto чет тиллари университетининг Халқаро алоқалар факултетида малака оширган. 2020 йилда Фурқат туман ивестициялар ва ташқи савдо бўлимида масъул лавозимларда ишлаган.
Бугунга қадар "Mirai" хусусий бандлик агентлиги ва "Furqat Yamato IT academy"да фаолият юритиб келаётганди.
Фурқат тумани ҳокимлиги Асилбекни ушбу масъулиятли вазифа билан қутлаб, мамлакатимиз ривожи учун ситқидилдан меҳнат қилишини тилаб қоламиз.