Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Фурқат туманида секторлар раҳбарлари ташаббуси билан 4 та мактабгача таълим муассасида таъмирлаш ишлари олиб борилди|"Мактабгача таълим сифати: жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар" мавзусида август конференцияси
2022-08-22 17:57:22 231
Бугун Фурқат тумани “Наво” тантаналар саройида 2021-2022 ўқув йили сарҳисоби бўйича мактабгача таълим ходимларининг "Анъанавий августь кенгаши" бўлиб ўтди.
Кенгашда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, секторлар раҳбарлари, соҳа мутасаддилари иштирок этдилар.
Туман ҳокими анжуманда сўзга чиқиб, мактабгача таълимга бўлаётган эътибор, мактабгача таълимда олиб борилаётган ўзгаришлар ҳақида ўз фиркрларини билдириб ўтди.
Туман МТБ мудири Дилноза Қодирова ўз чиқишларида 2021-2022 ўқув йилида мактабгача таълим тизимида олиб борилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Янги 2022-2023 ўқув йилида амалга оширилиши лозим бўлган устивор вазифалар ҳақида ўз режаларини Кенгаш қатнашчиларига баён қилди.
Қайд этиш керакки якунланган ўқув йилида, тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари сони Қушчи маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 90 ўринли ДМТТ биноси қурилиш ҳисобига 52 тага, ДХШНМТТлар сони 5 тага, ОНМТТлар сони икки баробарга ошиб, 124 тага етди. Шунингдек, Чиркай МФЙда жойлашган 8-ДММТ инвестиция дастури асосида қайта реконструкция қилиниб, ишга туширилди.
Бундан ташқари секторлар раҳбарларининг ташаббуси билан 4 та мактабгача таълим муассасида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ушбу муассасаларда тарбияланувчилар учун барча қулайликлар яратиб берилди.
Хусусан 1-сектор ҳудудидаги 10-ДММТ, 2-сеткор ҳудудидаги 37-ДМТТ, 3-сектор ҳудудидаги 25-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари таъмирдан чиқарилди. 4-сектор ҳудудидаги 49-ДМТТда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Бу каби эзгу ишлар натижаси ўлароқ тумандаги жами 10 096 нафар мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг 9311 нафари яъни 92,2 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинишига эришилди. Шундан, 6297 нафари давлат мактабгача таълим ташкилотларида, 386 нафари ДХШНМТТларда, 2628 нафари ОНМТТларда тарбияланмоқдалар.
Кенгаш давомида ўқув йили мобайнида ўзининг фидокорона меҳнатлари билан мактабгача таълим тизимига қўшган хиссалари учун секторлар раҳбарлари, бир гуруҳ педагог ходимлар туман ҳокимлиги ва мактабгача таълим бўлимининг ташаккурнома, фахрий ёрлиқ, ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.