Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Калдушонда оилавий мактабгача таълим муассасаси ва хизмат кўрсатиш объекти ташкил этилиши натижасида 10 та иш ўрни яратилди
2022-08-25 22:12:06 247
Калдушон маҳалла фуқаролар йиғинида 3-7 ёшли болалар сони 399 нафарни ташкил этади. Шу кунгача ҳудуддаги 7 та мактабгача таълим ташкилотларида 374 нафар болалар мактабгача таълимга қамраб олинган эди.
Бугун Калдушон шаҳарчасида янги 131-сонли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ишга туширилди. Бунинг натижасида қўшимча 25 нафар болалар боғчаларга жалб этилиб, қамров кўрсаткичи 93,7 фоиздан 100 фоизга етказилди.
Бундан ташқари тадбиркор Шокиржон Абдуллаев томонидан хизмат кўрсатиш объекти фаолияти йўлга қўйилиши ва ОНМТТ ишга туширилиши натижасида 10 нафар ишсиз аҳоли бандлиги таъминланди.
Янги ташкил этилган оилавий боғчада давлат стандартлари асосида таълим-тарбия бериш, соғлом овқатлантириш учун барча шароитлар яратилган бўлиб, инглиз тили, ментал арифметика ва спорт тўгараклари ҳам ташкил этилган.
Фурқат туманида 10 096 нафар мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг 9311 нафари яъни 92,2 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинишига эришилди. Йил охиригача болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш кўрсаткичи 98 фоизга етказилади.