Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 80 Users Statistics phone helpline


Истиқлол куни арафасида Доғистонликлар учун 11-сонли мактабнинг янги филиал биноси фойдаланишга топширилди

×

 2022-08-31 23:59:28    225

Download pdf
Print out


"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" – Фурқат туманининг олис қишлоқларидан бири Доғистон қишлоғида 11 мактабнинг янги филиал биноси фойдаланишга топширилгани Мустақиллик байрамининг 31 йиллигига байрам туҳфаси бўлди.  

Доғистон қишлоғида жойлашган 11-сонли мактабнинг 2-филиал биноси 1972 йилда 40 ўқув ўрнига мўлжаллаб, аҳоли вакиллари томонидан ҳашар йўли билан хом ғиштдан қурилган эди.

Ушбу мактаб филиали манзилли дастур асосида 807 млн. 280 минг сўм маблағ эвазига реконструкция қилиниб, 40 ўринли янги ўқув биноси фойдаланишга топширилганидан ҳудуд аҳолиси беҳад мамнун. Сабаби қишлоқдаги бошланғич синф ўқувчилари маҳалладан 3 км. узоқликда жойлашган мактабга бориб таҳсил олишарди. Эндиликда болаларга ўз маҳалласида, уйининг ёнгинасида таҳсил олишга имконият яратилди.

Маҳалла аҳли ва ўқувчи ёшларнинг қувончига шерик бўлиш мақсадида ташриф буюрганлар билим масканида яратилган янгича шароит ва қулайликлар билан танишдилар. 

Маҳалла аҳлини қўшалоқ шодиёна билан самимий муборакбод этган масъул раҳбарлар давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган ана шундай ислоҳот ва имкониятлар, халқ таълими тизимини ривожлантириш, соҳадаги кўп йиллик муаммоларни ҳал этишда ҳам асосий омил бўлаётганини таъкидлашди.

Хайрли ишда ташаббускор бўлганларнинг барчасига миннатдорчилик билдирилди. Мактаб ўқувчиларининг замонавий билим ва кўникмаларни чуқур ўзлаштириб, юқори малакали мутахассис ва комил инсон бўлиб етишлари ният қилинди.