Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 13 Users Statistics phone helpline


ФАРҒОНАДА ҚАТОР ИЛҒОР ФЕРМЕРЛАР ПАХТА ТАЙЁРЛАШ ШАРТНОМАВИЙ РЕЖАСИНИ ҚИСҚА МУДДАТЛАРДА ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРДИЛАР

×

 2022-09-07 18:42:43    244

Download pdf
Print out


Вилоятимизда эрта баҳорда жорий йил ҳосили учун 82 минг гектардан зиёд майдонга эзгу ниятлар билан чигит уруғлари қадалган эди. Айни кунга келиб 13 та пахта-тўқимачилик кластерлари билан 2427 та фермер хўжаликлари томонидан далаларда мўл ҳосил етиштирилиб, йиғиб-териб олиш ишлари бошлаб юборилди. Жами 294 360 тоннадан зиёд пахта хом ашёси етиштириш бўйича шартномалар тузилган бўлиб, ҳосилни қисқа муддатларда уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш чора-тадбирлари белгиланган. Ўтган йили пахтачиликда вилоятимизда ўртача 34 центнердан ҳосил олинган бўлса, бу йил ўртача ҳосилдорлик 40 центнердан ошиши кутилмоқда.

Жорий йилги терим мавсумида қўлда терилган 1 килограмм пахта учун 1-теримда 1500 сўмдан, 2-теримда эса 1800 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш белгиланган бўлиб, ҳудудларда йиғим-терим ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида 1380 та пахта терим отрядлари тузилган.

Эътиборлиси, мавсумда меҳнатга лаёқатли ишсиз аҳолини пахта теримига меҳнат шартномаси асосида ихтиёрий жалб қилиш орқали қарийб 151 мингдан зиёд аҳоли бандлиги таъминланиб, улар даромадини ошириш кўзда тутилган.

Пахта терими бошланган дастлабки кунлардаёқ Фурқат туманидаги “Ойдин барҳаёт”,“Узақов Маъмуржон замини”, “Ўринбой ота”, Бувайда туманидаги “Олтин ипак йўли”, Бағдод туманидаги “Фотима Ҳусан баракаси”, “Мамасидиқ ота ери”, Риштон туманидаги “Оқгул чамани” фермер хўжаликлари пахта тайёрлаш шартномавий режасини биринчилардан бўлиб бажардилар. Бу ўринда гектаридан 48,5 центнердан хирмон уйишга эришган Фурқат туманидаги “Ойдин барҳаёт” ф/х пахтакорларини алоҳида қайд этиш лозим.

Теримчи ва ҳашарчиларни маънавий қўллаб-қувватлаш, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, “Ўзбекконцерт” вилоят бўлими томонидан барча ҳудудларда концерт ва кўнгилочар тадбирлар ташкил этилмоқда. Илғор отряд раҳбарлари, теримчи ва механизаторлар муносиб рағбатлантириб борилмоқда.