Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Фурқатлик Абдулазиз «Ёш ҳуқуқшунос» республика кўрик-танлови ғолиби бўлди
2022-09-13 15:23:06 221
Бугунги кунда Мамлакатимизда баркамол авлодни ёшларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, ёшлар эришаётган натижаларни тарғиб қилиш ва қўллаб қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январь кунидаги «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-92-сон Қарорига мувофиқ «Ёш ҳуқуқшунос» республика кўрик танлови бўлиб ўтди.
«Ёш ҳуқуқшунос» республика кўрик танловининг вилоят босқичида фахрли ўринларни олиб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритган ёшлар қаторида Фурқат тумани Эшон қишлоғида яшовчи
Абдулазиз Қўчқоралиев иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллади.
Мусобақа якунида, ғолибликни қўлга киритган ёшларга Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.