Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 5 Users Statistics phone helpline


Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олинди

×

 2022-09-16 14:26:15    240

Download pdf
Print out


Ҳар бир бола оилавий муҳитда ва фаровонликда яшашга ва тарбияланишга ҳақли. Шу мақсадда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йилнинг 28 июль куни ўтказилган видеоселекторда ота-онасидан ажраган, меҳрга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган вазифалар белгилаб олинган эди. 

Хабарингиз бор, ўтган йили туманимизда "Меҳрибон қалб" ва "Мурғак қалб" номли оилавий болалар уйи фаолиятини бошлади.

Болаларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, туман ИИб бошлиғи Тўрабек Эгамбердиев билан биргаликда "Меҳрибон қалб" ва "Мурғак қалб" номли оилавий болалар уйида бўлиб, болалар билан самимий суҳбат қурдилар. 

Ўтган сайёр қабулдаги мурожаат юзасидан оилавий болалар уйи тарбияланувчиси Мадинахон Абдуллаевага Ёшлар ишлари агентилиги туман бўлими томонидан субсидия асосида тикув машинаси берилди.

Мадинахон Абдуллаева суҳбат давомида, "Бувим бизга, ҳунарли инсон ҳеч қачон хор бўлмайди деб, кўп таъкидлайдилар. Шунинг учун мен дизайнерлик ва тикувчилик касбини танладим" - деб яратиб берилаётган шароит ва имкониятлардан мамнунлигини билдирди.

Шунингдек Мадинахон Абдуллаева туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ташкил этилган касб-ҳунар курсларида малакали тикувчилардан маҳорат сирларини ўзлаштириши учун шароитлар яратилди.

- Фарзандларимиздан бор меҳримизни, таълим-тарбиямизни аямаймиз. Уларнинг камоли ва истиқболи йўлида эзгу ва улуғ мақсадларни ният қилганмиз, дейди Ҳуррият Комилова.