Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Кўнгилли теримчи ва ҳашарчилар рағбатлантириб борилмоқда
2022-09-19 12:16:45 214
Шу кунларда Фурқат туманида пахта йиғим-терими тобора қизғин паллага кирмоқда. Бюджет ташкилотлари ёки бошқа ташкилотлар ходимларини теримга жалб этмаган ҳолда, ҳосил уюшмаган аҳоли ва бошқа хоҳловчилар томонидан ихтиёрийлик асосида терилмоқда.
Ҳар килограмм пахта учун 1500 сўмдан иш ҳақи ўз вақтида бериб борилаётгани, теримчилар учун етарли шароитлар яратилгани мавсумни отряд усулида уюшган ҳолда ташкил этишда омил бўлмоқда.
Туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов ушбу отряд теримчилари билан учрашиб, илғор теримчилар ва онахонларга эсдалик совғаларини топширди.