Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Янги маҳалла фуқаролар йиғинида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди
2022-09-22 12:04:30 236
Фурқат туманида барча даражадаги раҳбарлар иштирокида ёшлар билан учрашувлар ва очиқ мулоқотлар мунтазам ташкил этилиб, ўғил-қизларнинг муаммолари, таклиф ва истакларини бевосита ўрганиш ва уларнинг ечимини топишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.
Бугун туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Жаҳонгир Жуманов Янги маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёшлар билан учрашди.
Ҳудуд ёшлари фаолияти ва қизиқишлари билан танишиш, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш мақсадида ташкил этилган учрашувга тумандаги масъул ташкилотлар вакиллари ҳам ташриф буюрдилар.
Очиқ ва самимий руҳда кечган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, янги ғоя ва ташаббуслар, муаммолар юзасидан сектор раҳбарига тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар.
Учрашув давомида ёшлар томонидан ишга жойлаштириш, субсидия асосида меҳнат қуроллари олиш, банк кредити ажратиш, контракт тўлови каби 10 га яқин мурожаат ва таклифлар билдирилди.
Юқорида кўрсатилган муаммо ва таклифлар атрофлича ўрганиб чиқилган ҳолда, ҳал этиш чоралари кўрилди.