Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида бир қанча масалалар кўриб чиқилди
2022-10-04 08:40:37 240
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг эллик бешинчи сессиясида туман Кенгаши депутатлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибидан,
➖ Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш тўғрисида;
➖ Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Фурқат туман инспекцияси томонидан 2022 йилнинг III чораги давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида;
➖Фурқат туманида жорий йилнинг тўққиз ойи давомида “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Меҳр дафтари” жамғармалари маблағларининг шаклланиши ва харажатлари ижроси тўғрисида;
➖Фурқат туманида яшовчи эхтиёжманд оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш ҳақидаги масалалар ўрин олди.
Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан масъул ва маърузачиларнинг ҳисобот ҳамда ахборотлари тингланди.
Сессияда кўрилган масалалар, қарорлар ижроси депутатлар томонидан саволлар ва қизғин муҳокамаларга уланди. Сессия сўнггида кўрилган ҳар бир масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг эллик бешинчи сессияси туман Кенгашинининг фейсбук ижтимоий саҳифаси орқали жонли эфирга узатиб борилди.