Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
2022 йил октябр ойи пенсия ва нафақа тўловлари молиялаштирилди
2022-10-07 17:45:31 222
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг октябр ойи пенсия ва нафақа тўловлари учун талаб қилинган маблағлар 2022 йилнинг 5 октябр санасига қадар тўлиқ молиялаштирилди. (Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам бундан мустасно)
Шунингдек, банк пластик картаси орқали пенсия ва нафақалар олувчиларнинг пластик карталарига маблағлар тўлиқ юкланди. Пенсия ва нафақаларни нақд пул шаклида олаётганларга Халқ банки АТнинг сайёр кассалари орқали тўловлар давом этмоқда.
Пенсия жамғармаси Фурқат тумани бўлими