Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 20 Users Statistics phone helpline


Шунқорликлар учун замонавий мактаб фойдаланишга топширилди

×

 2022-10-10 20:33:13    227

Download pdf
Print out


"Оғир ҳудуд" ҳисобланган Шунқор маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 13 мактаб биноси 1996 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги кунда 873 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

Ушбу таълим масканида ҳам дастур доирасида кенг бунёдкорлик, капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Замон талаблари асосида мукаммал таъмирдан чиққан ўқув даргоҳининг бугунги фойдаланишга топшириш тадбирида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, туман прокурори Санжарбек Аминжонов, халқ таълими бўлими мутасаддилари, устоз-мураббийлар ва маҳалла аҳли вакиллари иштирок этди. 

Хайрли ишда ташаббускор бўлганларнинг барчасига миннатдорчилик билдирилди. Мактаб ўқувчиларининг замонавий билим ва кўникмаларни чуқур ўзлаштириб, юқори малакали мутахассис ва комил инсон бўлиб етишлари ният қилинди. Тадбирда бинодаги бунёдкорлик, капитал таъмирлаш ишлари учун 6 млрд.114 млн. сўм маблағ сарфлангани айтилиб, янгича бино ва шароитлар билан мактаб жамоаси, ёшлар ҳамда қишлоқ аҳли қутланди. Пудратчи ташкилот-“Отабек имконияти” МЧЖ бунёдкорлари меҳнати эътироф этилиб эсдалик совғалари ҳам топширилди. 

Шу куни туман раҳбари бошчилигидаги меҳмонлар ўқув биноси ва синф хоналарида ҳам бўлиб, уларда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.