Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Фурқат туманида Ўзбек тили байрами куни кенг нишонланди
2022-10-21 14:39:43 229
Фурқат туманидаги ташкилот ва муассасалар, таълим масканлари ва меҳнат жамоаларида 21 октябр - Ўзбек тили байрами куни кенг нишонланди.
Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам “Қадринг баланд бўлсин, Она тилим!” шиори остида асосий байрам тадбири ташкилланди.
Туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими, маънавият ва маърифат маркази ҳамда маданият бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда соҳа мутахассислари, ижодкорлар, ўқувчи-ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов сўз олиб, барча тумандошларимизни байрам билан табриклади. Туман раҳбари ўзбек тилимизнинг халқаро нуфузи, жозибадорлиги ва имкониятлари юқорилиги, аждодларимиз эъзозлаган мазкур бебаҳо бойликни бугунги ёшлар ҳам асраб, моҳиятига путур етказмасдан бойитиб, авлодларга етказиши лозимлигини таъкидлади.
Ёшлар томонидан она тилини улуғловчи шеърлар ўқилиб, куй, қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Ташкилланган кўргазмалар, намойиш этилган саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди. Ўзбек тили ва адабиётига оид саволлар асосида ташкилланган викторинада эса томошабинлар фаол иштирок этиб, совғалар билан тақдирландилар.
Тадбир давомида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусида ижодий ишлар танловида ҳамда бошқа соҳаларда ғолиб ва фаол деб эътироф этилган ижодкор ёшлар ҳамда соҳа вакиллари туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.