Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 23 Users Statistics phone helpline


Фурқат туманида инвестиция муҳитини яратиш, ҳорижий инвестицияларни жалб этиш, янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳусусида матбуот анжумани ва пресс-тур ташкилланди

×

 2022-10-28 12:02:07    253

Download pdf
Print out


Матбуот анжуманида туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.




Анжуман давомида ОАВ вакиллари ва маҳаллий блоггерлар туманда 2022 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ҳудудий инвестиция лойиҳалари тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.


Қайд этилишича, 2022-2023 йилларда Фурқат туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 596 та янги иш ўринлари яратишга қаратилган қиймати 273,1 млрд. сўмлик 39 та лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган

Хусусан, 2022 йилда 314 та янги иш ўринлари яратишга қаратилган қиймати 70,9 млрд. 32 та лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган бўлиб, мазкур лойиҳалар бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилган ҳамда тизимли мониторинг ўрнатилган.

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 2022 йил туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасидаги 32 та лойиҳалардан умумий қиймати 25,3 млрд. сўмлик 13 та лойиҳалар ишга туширилиши белгиланган. 30 сентябр санасига қадар умумий қиймати 54,1 млрд. сўмлик бўлган 254 та янги иш ўринлари яратилган 25 та лойиҳалар ишга туширилган. Умумий қиймати 16,7 млрд. сўмлик 7 та лойиҳалар тармоқ жадвалларига асосан муддатида ишга туширилади.

Мазкур лойиҳалар;

Саноат йўналишида – 16,4 млрд. сўмлик, 100 та иш ўрни бўлган 9 та лойиҳа;


Хусусан: “HI-TECH BETON 777” МЧЖ томонидан темир бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳанинг умумий қиймати 2 млрд. сўм бўлиб, корхонада ойига 600-700 та, 5-6 хил хажмдаги бетон плита маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада 12 та янги иш ўринлари яратилган.

Хизмат кўрсатиш йўналишида – 29,1 млрд. сўмлик, 133 та иш ўрни бўлган 15 та лойиҳа;




Хусусан, "Ideal plyus o'quv maskani" нодавлат таълим муассасаси томонидан ташкил этилган "Turon odob-ilm" хусусий мактаби. Мазкур лойиҳа асосида 10 миллиард сўм маблағ сарфланиб, халқаро талаблар асосида таълим маскани бунёд этилди. Лойиҳа доирасида 40 та янги иш ўрни яратилди. 350 ўринли мактаб хоналари замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Ўқувчилар тиббиёт, иқтисодиёт,  гуманитар фанлар, техника ва технологиялар соҳасида таълим олишлари билан бир қаторда хорижий тиллар чуқурлаштирилиб ўқитилади. Хусусий мактабга 1 синфдан 11 синфгача бўлган ўғил-қизлар қабул қилиниши белгиланган. Ўқувчилар учун 3 маҳал озиқ-овқат таъминоти, мактабга қатнаш учун махсус транспортлар, узоқ масофада яшовчи ўқувчилар учун 144 ўринга мўлжалланган ётоқхоналар мавжуд.

Қишлоқ хўжалиги йўналишида – 25,4 млрд. сўмлик, 81 та иш ўрни бўлган 8 та лойиҳалар мавжуд.




Хусусан, “Зарчашма булоғи" чорва фермасида ҳозирги кунда 230 бош франция давлатидан келтирилган "Голштейн" наслли моллари парвариш қилинмоқда. 230 бош франция давлатидан келтирилган "Голштейн" наслли моллари парвариш қилинмоқда. Жорий йилда Франция давлати билан шартномага асосан 66 бош наслли моллар олиб келинган. Ушбу хўжаликда озуқа манбаси 64 га. майдонда етиштирилмоқда. Тадбиркор кунлик 2 тн. сут маҳсулотларини  "Nestle" корхонасига етказиб беради. Сут маҳсулоти Туркия давлатидан келтирилган замонавий сут соғиш ва сақлаш аппаратларида соғилмоқда. Бундан ташқари хўжалик томонидан наслли бузоқлар аҳоли ва бошқа хўжаликларга етказиб берилмоқда. Бундан ташқари, дастурдан ташқари қўшимча равишда умумий қиймати 6,7 млрд. сўмлик 8 та лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида 110 та янги иш ўринлари яратилди.

Маълумот учун: 2021 йилнинг 9 ойи мобайнида 45,4 млрд. сўмлик 18 та лойиҳалар ишга туширилган бўлса, 2022 йил 9 ойида 54,1 млрд.сўмлик 25 та лойиҳалар ишга туширилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан қиймати жихатидан 119,2 фоизга ошган.

Шу билан бирга туман ҳокими жорий йилда туманнинг энг намунали ҳудудга айлантириш, кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектлари учун барча зарур шароитларни яратиш борасидаги режалари билан ўртоқлашди.

Матбуот анжуманидан сўнг журналист ва блоггерлар бугунги кунда туманнинг саноат ва инвестицион муҳити билан яқиндан танишиш мақсадида “Узунчек” ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси томон йўл олди.

Ушбу ёшлар кичик саноат зонасида бугунги кунда "Зуҳриддин Муҳаммадюсуф агро экспорт" О/К томонидан 9 минг АҚШ доллари ҳисобига Хитой давлатидан мошни қайта ишлаш (калибровка) ускуналари олиб келиб ишга тушурилган. Ҳозирда 25+5 нафар ёшлар иш билан таъминланган. Бугунги кунгача корхона томонидан Хитой, Россия ҳамда Қирғизистон республикаларига 652,8 минг АҚШ долларлик 563,6 тн. қишлоқ хўжалиги ва мош маҳсулотлари экспорт қилинди. Корхонанинг қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилган.


"Юксак имкон агро экспорт" О/К томонидан Хитой давлатидан 9 минг АҚШ долларлик ускуналар олиб келиб ўрнатилган. Ушбу корхона ҳозирги кунга қадар Россия ҳамда Хитой давлатларига 90 минг АҚШ долларлик 156,8 тн. қишлоқ хўжалиги ва мош маҳсулотларини экспорт қилди. Корхонада 20+5 нафар ёшлар фаолият олиб бормоқда.


"Султон агро импекс" МЧЖ томонидан бугунги кунга қадар Россия, Украина, Монголия ҳамда Қозоғистон республикаларига 464,8 минг АҚШ долларлик 733 тн. қишлоқ хўжалиги ва мош маҳсулотлари экспорт қилинган. Хитой давлатидан мош ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ускуналари олиб келиб ўрнатилган.


Қайд этиш жоизки, Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 6 июн кунги “Ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш ва уларни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-271-сонли қарорига мувофиқ жорий йилнинг ўзида тумандаги 4 та – “Узунчек” , “Томоша”, "Темирйўлчи", "Истиқлол" кичик саноат зоналарини муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш мақсадида республика бюджети маблағларидан 7 млрд. 780 млн. сўм ажратилиши белгиланган.






Хусусан “Узунчек” ва "Томоша" ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида 1.5 км электр ва 0,6 км оқава сув тармоқларини тортиш, сув иншооти қуриш ишлари  учун 3 млрд. 891 млн. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Айни кунларда тармоқ корхоналари томонидан электр ва сув тармоғи тортиш ишлари якуний босқичда.


Бундан ташқари ушбу саноат зоналарига олиб борувчи таъмирталаб йўлларга туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 1,1 км. масофада созланиб, янгидан шағал тўшалди.

Ўтказилган пресс-тур давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, керакли маълумотларга эга бўлдилар.