Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 10 Users Statistics phone helpline


Фурқат туманида суғориш имконияти паст бўлган 826 гектар экин майдонларини суғориш учун сув тўғони барпо этилди

×

 2022-10-28 14:14:14    189

Download pdf
Print out


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2022 йилда кутилаётган сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалиги экинларини сув билан ишончли таъминлашга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Фурқат туманида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сув билан ишончли таъминлаш ҳамда мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Дўстлик массиви ҳудудидаги суғориш имконияти паст бўлган экин майдонларига 554 млн. сўм бюджет маблағлари ҳисобидан "Бешариқ махсуссувпудрат" МЧЖ томонидан лойиҳа асосида сув тўғони барпо этилди.

Соҳа масъулларининг хабар беришича, Сўх-Исфара коллекторининг ПК4+80 қисмида қурилган ушбу сув тўғони 13 та фермер хўжаликларининг 826 гектар экин майдонларини электр энергия сарфисиз тўлиқ ҳолда сув билан таъминлаш имкониятини беради. Натижада 826 гектар ер майдонини бир марта суғориш учун сарфланадиган 45 млн. сўм маблағ, 100 минг кВт энергия тежаб қолинишига эришилди.