Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Кичик саноат зоналарини ривожлантириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда
2022-10-28 14:18:24 197
Фурқат туманида жами 6,5 гектар майдонда 4 та - “Узунчек”, “Томоша” , “Темирйўлчи”, “Истиқлол” кичик саноат зоналари ташкил қилинган.
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 6 июн кунги “Ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш ва уларни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-271-сонли қарорига мувофиқ жорий йилнинг ўзида тумандаги 4 та – “Узунчек” , “Томоша”, "Темирйўлчи", "Истиқлол" кичик саноат зоналарини муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш мақсадида республика бюджети маблағларидан 7 млрд. 780 млн. сўм ажратилиши белгиланган.
Хусусан “Узунчек” ва "Томоша" ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида 1.5 км электр ва 0,6 км оқава сув тармоқларини тортиш, сув иншооти қуриш ишлари учун 3 млрд. 891 млн. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Айни кунларда тармоқ корхоналари томонидан электр ва сув тармоғи тортиш ишлари якуний босқичда.
Бундан ташқари ушбу саноат зоналарига олиб борувчи таъмирталаб йўлларга туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 1,1 км. масофада созланиб, янгидан шағал тўшалди.