Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Фурқат туманида 27 нафар хотин-қизлар касаначилик сирларини ўрганмоқда
2022-11-02 18:33:42 231
Давлат раҳбарининг 2022 йил 1 октябрдаги “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Фурқат туманида янги иш бошлаётган касаначилар фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам бериш учун хотин-қизларга Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан тумандаги лидер касаначиларни жалб этган ҳолда ўқув курслари ташкил этилди.
Бугун ушбу ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган 27 нафар хотин-қизларга сертификатлар берилди.