Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
“Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида 50 нафар нуронийлар учун саёҳат ташкил этилди
×
2022-11-08 21:25:29 276
Кексаларимизни эъзозлаш, уларга хар томонлама ғамхўрлик кўрсатиш, соғлигини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада ошириш мамлакатимиз бугунги кун ислоҳотларининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Ҳукуматимизнинг “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилиши белгиланган. Шу муносабат билан Фурқат туманида ҳам кексалар ва ногиронлиги бўлганларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли ижтимоий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири, бугун тумандаги нуроний отахон ва онахонлар, ногиронлиги бўлган шахслар учун саёҳат ташкил этилди. Туман ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан тумандаги нуроний отахон ва онахонлар, ногиронлиги бўлган шахслар учун Наманган шаҳри бўйлаб саёҳат уюштирилди. Ойлик доирасида кексаларни эъзозлашга қаратилган хайрли тадбирлар туман бўйлаб давом этмоқда.