Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари учун бепул тиббий кўрик ташкилланди
×
2022-11-12 16:37:27 275
Фурқат тумани тиббиёт бирлашмасида кўп тармоқли марказий поликлиника мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан берул тиббий кўрик ташкил этилди. Унда кардиолог, невропатолог, окулист, лор, жарроҳ, эндокринолог, дерматолог, УЗИ, ЭКГ каби тор доирадаги мутахассислар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди. Жараёнда 96 нафар фуқаро қатнашди. Текширувлар давомида аниқланган касалликлар бўйича аҳолига зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди. Ўтказилган тиббий кўрик натижасига кўра, фуқароларга 120 хил турдаги дори-дармонлар бепул тарқатилди. Шифокорлар томонидан соғлом турмуш тарғиботи ва касалликлар профилактикаси бўйича аҳолининг тиббий маданиятини ошириш мавзуларида суҳбат ўтказилди. Шунингдек, қабул давомида 4 нафар беморларга гуруҳ ногиронлиги берилди.