Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Фурқат туманида янги ташкил этилган Маънавият ва маърифат маскани ўз фаолиятини бошлади
2022-11-30 08:53:51 236
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йил 19 январь куни ўтказилган маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида ҳудудлар марказида намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш юзасидан кўрсатма берилган эди. Бу борада тасдиқланган тегишли қарор асосида эса 2021-2023 йилларда барпо этиладиган масканлар манзилли рўйхати тасдиқланди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, жорий йилда биринчилардан бўлиб, Фурқат туманида ана шундай маскан фойдаланишга топширилди.
Масканда турли танловлар, маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, китоб тақдимотлари ўтказиш учун барча шароитлар яратилган. Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар, ижодкорлар учун хона ажратилган. Икки мингдан ортиқ китоб фондига эга кутубхона китобсеварлар ихтиёрида.
Маънавият масканининг очилиш маросимида Вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов, фахрий узтозлар, ёшлар, зиёлилар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда бу каби қулайлик ва имкониятлар маънавий-маърифий соҳани янги босқичга олиб чиқиши, ижодкор ёшлар учун мулоқот майдони бўлиши таъкидланди.
Умумтаълим мактабларидаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар томонидан тайёрланган кўргазмалар ва дастур барчада катта таассурот қолдирди.