Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Янги маҳалла фуқаролар йиғинида ҳомийлик маблағлари эвазига янги трансформатор пункти ўрнатилиши ҳисобига аҳоли сифатли электр энергияси билан таъминланди
2023-01-07 08:49:52 246
Жойларда туман ҳокимлиги ва аҳоли вакилларининг ташаббуси билан долзарб деб топилган маҳалла ҳудудларида дастурлардан ташқари босқичма-босқич ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Айни кунларда Янги маҳалла фуқаролар йиғинининг Қувонч кўчасида ҳомийлик маблағи, аҳоли ташаббуси билан тармоқ корхонаси кўмагида янги 100 кВт қувватига эга трансформатор пункти ўрнатилиб, ёпиқ 300 метр кабеллар тортилмоқда. Натижада 50 га яқин хонадон сифатли электр энергияси билан таъминланишига эришилмоқда.
Ўтган йилда мазкур маҳалла фуқаролар йиғини Истиқлол, Ёшлик, Сурпа, Кимсанобод кўчаларининг таъмирталаб ҳолатга келиб қолган 1.6 км қисмига шағаллаштириш, дастурлар асосида 3 км ичимлик суви тармоғи тортиш, 2.9 км астфальтлаш, 700 метр цемент-бетон қопламали йўллар ётқизиш, 160 дона бетон таянч устунлари ўрнатиш, 300 метр ёпиқ кабеллар тортиш ишлари амалга оширилди.
Давлат раҳбарининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан Янги маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Сурпа қишлоғидаги темир йўл кесишмасида автомобил йўли учун кўприк қуриш, Анхор ва Обод кўчаларининг 200 метр ички йўлларини астфальтлаш ишлари жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган.