Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 25 Users Statistics phone helpline


Ички ишлар органлари халқчил тузилмага айлантирилади – президент қарори

×

 2023-01-27 19:08:08    261

Download pdf
Print out


Шавкат Мирзиёев 20 январ куни “Ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Президент қарори ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ишлашини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Ҳужжат билан Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланган. Ҳар бир ходим мазкур кодексда белгиланган қоида ва талабларни билиши, уларга қатъий ва сўзсиз амал қилиши мажбурий этиб белгиланган. Кодекс қоида ва талабларига амал қилмаслик ёки уларни қўпол равишда бузиш ходимни ички ишлар органларидан хизматдан бўшатишгача бўлган интизомий жазо чорасини қўллаш учун аcoc бўлади.

Таъкидланишича, кодексда белгиланган қоида ва талаблар ички ишлар органларида содир этилиши мумкин бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар, суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш, ҳуқуқ-тартибот тизими обрўйига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келтирмасликка йўналтирилган. Ходимлар ишга қабул қилинган кундан, эгаллаб турган лавозими ҳамда бажарадиган ишининг хусусиятидан қатъи назар ушбу кодексга бирдай риоя этишга мажбурдир.

Бундан ташқари, ушбу президент қарори билан ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти тўғрисидаги низом, ички ишлар органларида кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг Йўл харитаси тасдиқланган.

Давлат раҳбари томонидан “Ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилиниши ортидан президентнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши белгиланган.