Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
"Ғаллакор" ва "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 6 та кўчаларнинг 6,6 км. қисмида асфальтлаш жараёни бошланди
2023-02-06 12:59:51 228
Фурқат туманида маҳаллий йўллар ҳолатини яхшилаш, уларни жорий таъмирлаш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сон қарорига асосан "Ғаллакор" ва "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғинидаги Янги ҳаёт, Ўрдакли, Алибобо, Навоий, Темир йўлчи-1, Темир йўлчи-2, Темир йўлчи-5, Темир йўлчи-9 кўчаларининг 6,6 км, қисмида асфальтлаш жараёни бошланди.
Ҳозирда ушбу кўчаларда шағаллаштириш, текислаш ишлари олиб борилиб, йўллар асфалът ётқизишга тайёрланмоқда.