Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Мурожаат ва ижро | Фуқаро мурожаати 3 кун муддатда ижобий ҳал этилди
2023-02-09 19:28:31 293
Туман раҳбари масъуллар билан биргаликда 3 кун аввал "Кўкдўппи" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, хонадонларда хатлов ўтказган эди.
Хатлов жараёнида "Кўкдўппи" маҳалласининг Истиқлол кўчасида яшовчи Акбарова Шаходатхон аянинг уйи девор қисмини қайтадан қуриб бериш муаммоси аниқланган эди. Шу куни мазкур мурожаат юзасидан ташаббускорлар ва ҳомийлар жалб этилган ҳолда девор қурилиши ишлари бошланди. 3 кун муддат ичида қарийб, 30 метрга яқин узунликдаги девор қуриб битказилиб, хонадон обод қилинди.
Ҳудудларда секторлар раҳбарлари бошчилигида хатлов жараёнлари давом эттирилмоқда.