Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Фурқат туманида яна бир давлат мактабгача таълим ташкилоти янгидан қуриб битказилди
2023-02-11 11:27:54 276
"Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиши бӯлиб ӯтди. Табдирда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов аҳоли вакиллари билан биргаликда иштирок этди.
1949 йилда барпо этилган ушбу маскан аввал 75 ўринли эди. Ҳозирда 120 ўринга эга 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти 4,2 млрд сӯм маблағ эвазига янгидан бунёд этилди.
"Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғинида 3-6 ёшли болалар сони 202 нафарни ташкил этиб, маҳаллада жами 4 та мактабгача таълим ташкилоти мавжуд. Шундан 2 та давлат, 1 та ДХШТ ва 1 та Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда. Маҳаллада болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларига қамров даражаси 99,5 фоизни ташкил этмоқда.
Айни кунларда таълим масканида 120 нафар болажонларга 25 нафар педагог ходим ўқув машғулотлари олиб боришади. Тарбияланувчилар учун шахмат, инглиз-рус тили, хареография машғулотлари ташкилланган.