Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 16 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди
2023-02-16 18:15:45 262
Фурқат тумани "Чиркай" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган касб-ҳунар мактабида ҳозирги кунда ишсиз аҳоли вакиллари, хорижий давлатлардан қайтган меҳнат мигрантларининг бандлигини таминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Меҳнат ярмаркасида туман ҳудудида жойлашган 78 дан зиёд корхона ва ташкилотлар ўзларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намуналари, корхона фаолиятини тўлиқ ёритувчи кўргазмалар ҳамда мавжуд бўлган жами 286 та бўш иш ўринлари билан қатнашишди.
Ярмаркада жами 102 нафар фуқаролар иштирок этиб, шундан 62 нафарини ёшлар ташкил этди. Ўтказилган меҳнат ярмаркасида 16 нафар фуқароларни ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилди. 53 нафар фуқаролар чеварчилик ва ошпазлик гуруҳларига касбга ўқитиш учун юборилди.
Меҳнат ярмаркаси давомида 11 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги, меҳнат мухофазаси ва бошқа масалалар юзасидан керакли маслахатлар берилди.
Туманнинг барча ҳудудларида меҳнат ярмаркалари ташкил этиш режалаштирилган.