Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Расмий муносабат
2023-02-17 21:48:43 254
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Бекобод қишлоғи, Янги Ўзбекистон кўчасидаги ҳолат билан боғлиқ хабар юзасидан туман ҳокимлиги ахборот хизмати мутасадди ташкилотлар билан боғланиб ҳолатга ойдинлик киритди.
Аниқланишича, ушбу кўча ўтган йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 435-сонли қарорига мувофиқ Фарғона вилояти ҳудудида жойлашган маҳаллаларнинг инфратузилмасини ривожлантириш дастурига асосан 200 метр қисми асфальтланган.
Шунингдек ушбу қарорга асосан, Бекобод маҳалласининг Сайилгоҳ, Гузар, Истиқлол, Шодлик, Бекобод, Янги ҳаёт кўчаларининг 2,3 км ички йўлларида астфальтлаш ишлари олиб борилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сон қарорига асосан жорий йилда 2 млрд сўм маблағ эвазига маҳалланинг 4,4 км қисмида астфальтлаш ишлари амалга оширилади.
Бундан ташқари “Ташаббусли бюджет” портали орқали маҳалла инфратузилмасини яхшилаш мақсадида таклифлар киритилган. Жумладан таклифларга асосан Янги Ўзбекистон кўчасининг 1,5 км ички йўлларини астфальтлаш ҳам кўзда тутилган.
Юртимизда 15-17 февраль кунлари тинимсиз ёғган ёмғир оқибатида кўча шағалланган бўлишига қарамасдан йўлларга сув тўпланган.