Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 24 Users Statistics phone helpline


Фурқат туманида энг гавжум бўлган яна 3 та чоррахада светофор ўрнатилди

×

 2023-02-20 13:20:27    279

Download pdf
Print out


Кейинги пайтларда йўлларда автотранспорт воситаларининг тобора кўпайиб бораётгани яққол сезилмоқда. Лекин автотранспорт воситаларининг кўпаяётгани йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳайдовчи ва пиёдалар учун қулай шароитлар яратишни янада долзарб масалага айлантирмоқда.

Маълумки, туман маркази, марказга ёндош ҳудудлар, ижтимоий объектлар мавжуд магистрал йўл бўйлари эртадан кечгача автотранспорт ва пиёдалар билан гавжум. Бу ўз навбатида ҳайдовчи ва пиёдалар ҳаракатини тартибга солишни тақозо этиб келмоқда. Жангкетмон, Ҳайит, Эшон маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи Навбаҳор-Яйпан магистрал йўли чоррахаларида 3 та рақамли светофор ўрнатилди. Бунинг натижасида умумтаълим мактабларига қатновчи ўқувчилар, иккиламчи йўлдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчилар учун бирмунча қулайлик яратади.

Бундан ташқари ўтган йил давомида туман марказида, Кўкдўппи, Ғунча маҳалласи ҳудудларида, А376 серқатнов магистрал йўли билан боғловчи Навбаҳор, Бекобод, Шойимбек, Янги маҳалла ҳудудларида шу каби замонавий светофорлар ўрнатилиб, фойдаланишга топширилган эди.