Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Ҳар бир мурожаат – эътиборда
2023-02-23 17:10:46 246
Фурқат туманида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чоралар кўрилмоқда.
Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жумановнинг Халқ қабулхонасида ўтказилган навбатдаги қабулида 20 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммолари тингланди.
Қабул давомида фуқароларнинг инфратузилмаларни яхшилаш, электр таъминоти, кадастр, уй-жой билан боғлиқ муаммолар, ичимлик суви таъминотини, бандлик, моддий ёрдам, тиббий хизмат ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.
Ҳар бир мурожаат диққат билан эшитилиб, ўртага ташланган масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чоралари кўрилди.
Шу куннинг ўзида 4 та мурожаатлар ўз ечимини топди.