Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Хитой компанияси томонидан қуёш панеллари ишлаб чиқариш заводи барпо этилади
2023-02-25 08:25:56 296
Фурқат туманида Хитой давлатининг “Jiangxi Saiwei LDK Solar Hi-tech Co., Ltd” компанияси томонидан жами суммаси 77 млн доллар қийматдаги қуёш панеллари ишлаб чиқариш (йиллик қуввати 2 гВт) лойиҳаси амалга оширилади.
Туман ҳокими бошчилигида Хитойнинг “Jiangxi Saiwei LDK Solar Hi-tech Co., Ltd” компанияси делегацияси кутиб олинди.
Компаниянинг халқаро алоқалар бўйича бош менежери Жианёнг Кенинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида Фурқат туманидан "VICTORIYA SAIW EI LDK SOLAR EN ERGY" МЧЖ қўшма корхона сифатида рўйхатдан ўтказилиб, қуёш панеллари ишлаб чиқариш заводини барпо этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Бугун хорижий корхона вакиллари, туман ҳокимлиги ва Энергетика вазирилиги ўртасида лойиҳа юзасидан музокаралар ўтказилди.