Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Олий Мажлиc Қонунчилик палатаси депутати 37-мактаб ўқувчиларининг касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти билан танишди
2023-02-28 17:17:48 300
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиcи Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси М. Хаджаева Фурқат туманида бўлиб, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси тўғрисида тушунтириш тарғибот тадбирлари аввалида Фурқат туманидаги 37-умумтаълим мактабида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш маркази фаолияти билан танишди.
Муассасада 10 дан зиёд касб йўналишлари, хусусан мебелчилик, замонавий тикувчилик, токарлик, темирчилик, боғдорчилик ва асаларичилик фаолияти амалий ўргатилиб, IT соҳаси билан биргаликда корейс ҳамда француз тилларини ўргатиш ҳам йўлга қўйилди.