Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 19 Users Statistics phone helpline


“Шунқор” маҳалласига 2 дона трансформатор пункти ўрнатилиши натижасида 200 дан зиёд хонадон ва маҳалладаги тадбиркорлар сифатли электр энергияси билан таъминланди

×

 2023-02-28 17:18:37    318

Download pdf
Print out


Фурқат тумани "Шунқор" махалласидаги истеъмолчиларнинг электр тармоқлари янгиланмоқда.

Шу кунга қадар ҳудудга 61 дона янги темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, 1,6 км узунликда янги электр узатиш тармоғи қуриб битказилди.

Лойиҳа асосида Янги обод кўчасидаги трансформатор пунктига қўшимча қуввати 160 кВт бўлган янги трансформатор пункти ўрнатилди. Натижада 100 дан зиёд хонадон сифатли электр энергияси билан таъминланди.

Бундан ташқари ўтган йили "Ташаббусли бюджет" жараёнининг 1 босқичида Гузар, Бодомзор, Ўрикзор кўчаларининг 960 метр қисми асфалътланди. "Наврўз" кўчасига 1 дона 160 кВт трансформатор пункти ўрнатилиши натижасида 160 та хонадон сифатли электр энергияси билан таминланди. Жараённинг 2 босқичда Гузар, Янги обод, Бодомзор, Наврўз кўчаларининг 2 км қисми астфалтланади.

Маҳаллада электр таъминотидаги ўзгаришлар натижасида нафақат аҳоли балки ҳудуддаги тадбиркорлар учун ҳам қулай шароитлар яратилмоқда.