Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Юртимиз бўйлаб баҳорнинг илк даракчиси сифатида кириб келаётган 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни шодиёналари кенг қулоч ёзмоқда.
2023-03-09 08:44:01 230
Фурқат туманидаги “Наво” номли тантаналар мажмуасида туман ҳокимлиги томонидан аёллар байрамига бағишланган асосий байрам тадбирлари ташкил этилди. Аёлларимизга ҳар қачонгидан ҳам ҳурмат ва эътибор кўрсатилган ҳолда, муҳташам саройга тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари, ташкилот ва муассасаларда турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар, фахрий аёллар жам бўлдилар.
Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов сўзга чиқиб, тантанали тадбирда жам бўлган аёлларни, улар орқали туманимиздаги барча хотин-қизларни байрам билан табриклаб, илиқ ва самимий тилакларини билдирди.
– Аёлларимизнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеи тобора ошиб бораётгани сабабли халқ хўжалигининг барча соҳаларида Сизларнинг ролингиз яққол сезилмоқда. Сизларнинг орангизда қайсидир соҳа, қайсидир жамоа "юкини" елкасига олган жасур аёллар бор. Сизларнинг орангизда юрт келажаги учун туну-кун жонини аямай хизмат қилаётган давлат хизматчилари бор. Сизларнинг орангизда юртнинг орини асраб, келажагини бунёд эта оладиган баркамол фарзандларни тарбиялаётган метин иродали оналар бор. Сиз сабаб, кўнглимиз хотиржам, ҳаётимиз тўкис! Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, ҳар доим гўзаллик ва мунислик рамзи бўлиб қолишингизни тилайман. Инсон қадри юксалаётган юртимизда қадрингиз ҳамиша ҳозиргидек баланд бўлсин - деди туман раҳбари ўз сўзида.
Байрамона безатилган тўкин дастурхон атрофида жам бўлган аёлларимиз байрам кайфиятини чин дилдан ҳис қилдилар. Ана шундай эзгу тилаклар билан якунланган табрикдан сўнг туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари ва бошқа раҳбар эркаклар томонидан “Муқаддас аёл” қўшиғи ҳамоҳанглигида ташриф буюрган меҳмонларга эсдалик совғалари тақдим этилди.