Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Жорий йилда биргина "Кўкдўппи" маҳалла фуқаролар йиғинининг ўзида 6,5 км. ички кўчалар асфальтланади
2023-03-09 20:25:43 301
Фурқат туманида 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 25 млрд. 183 млн. сўм маблағ эвазига 20 та маҳалла фуқаролар йиғинида ишлар амалга оширилиши белгиланган.
Ички йўлларни асфальтлаш бўйича 13 та маҳаллада 40,679 км, ичимлик суви таъминоти бўйича 5 та маҳаллада 10,5 км тармоқ тортиш, электр таъминоти ҳамда ижтимоий соҳа объектларини яхшилаш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда.
Ҳусусан "Кўкдўппи" маҳалла фуқаролар йиғинининг Гулистон-427, Навбаҳор- 601, Жийдазор-969, Ғалаба-1217, Шодлик-1806, Янги ҳаёт-940, Истиқлол-560 кўчаларида, жами 6,5 км. асфальтлаш ишлари бошланди.
Маҳалланинг Истиқлол кўчасида ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, дастур доирасида магистрал йўлнинг 1 км. қисмида асфальтлаш ишлари якунланди.