Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Ворислик ҳуқуқида васиятнома расмийлаштиришнинг афзаликлари
2023-03-25 08:46:47 252
Ҳар бир шахс мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга. Мулкдор эса ўзининг мулкка нисбатан барча ҳуқуқларидан ҳаётлик чоғида бевосита фойдаланади. Шунингдек, ўзи ҳаётлик чоғида ўз мулкининг вафотидан кейинги тақдирини васиятнома қолдириш орқали олдиндан белгилайди.
Ворислик васият ва қонун бўйича амалга оширилади. Мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойи мероснинг очилиш жойи ҳисобланади.
Васият қилувчи исталган вақтда ўз васиятномасини тўлалигича бекор қилишга ёхуд уни ўзгартиришга ёки тўлдиришга ҳақли.
Васиятнома нотариус томонидан тасдиқланиши лозим.
Қуйидагилар нотариал тасдиқланган васиятномага тенглаштирилади:
1. Шунингдек, фуқаро яшаб турган интернат уйлари, панионат, даволаниб ётган тиббиё муассасалар бош врачлари, уларнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосарлари ёки навбатчи врачлари, шунингдек госпиталларнинг бошлиқлари, интернат уйи директори ёки бош врачлари томонидан тасдиқланган васиятномалари;
2. фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси байроғи остидаги кемаларда сузиб юрган вақтидаги ана шу кемаларнинг капитанлари томонидан тасдиқланган васиятномалари;
3. қидирув экспедициялари ёки шу каби бошқа экспедициялардаги фуқароларнинг ана шу экспедициялар бошлиқлари томонидан тасдиқланган васиятномалари;
4. ҳарбий хизматчиларнинг, нотариуслар бўлмаган ерларда жойлашган ҳарбий қисмларда эса, бу қисмларда ишлаётган ҳарбий бўлмаган фуқаролар, уларнинг оила аъзолари ва ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг ҳам ҳарбий қисмларнинг командирлари томонидан тасдиқланган васиятномалари;
5. Озодликдан маҳрум этиш жойларида ёки қамоқда сақланаётган шахсларнинг тегишли муассасалар бошлиқлари томонидан тасдиқланган васиятномалари;
6. Нотариус бўлмаган аҳоли пунктларида яшаётган шахсларнинг қонунга мувофиқ нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар томонидан тасдиқланган васиятномалари.
Юқорида санаб ўтилган тартибда тасдиқланган васиятномалардан бошқа васиятнома, жумладан васият қолдирувчи томонидан ёзилиб, увоҳлар, қўши-қўшнилар имзоси билан тасдиқланган васиятномалар юридик кучга эга эмас.
Васиятнома қолдирилмаган ҳолларда айни бир мулкни меросхўрлар ўртасида тақсимлаш билан боғлиқ низолар келиб чиқиши табиий.
Мерос билан боғлиқ низолар, асосан, қон-қариндош бўлган ота (она) ва фарзандлар,ака-ука,опа-сингил ворислар ўртасида юзага келади. Мерос мулкини тақсимлашда ворислар ўзаро келишганлари энг мақбул ечим ҳисобланади. Низолашиш эса ўзаро қарнидошлик ришталарига путр етишига сабаб бўлиши мумкин.
Бундай вазиятларни олдини олиш мақсадида мулкдорнинг ўз мол-мулкини тақдирини васиятнома қолдириш орқали белгилаши, келгусида ворислар ўртасида низолар келиб чиқишини олдини олишнинг мақбул ечими бўлиб ҳисобланиши мумкин.
Мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилияциз болалари, шу жумладан фарзандликка олган болалари, шунингдек меҳнатга қобилияциз эри (хотини) ва ота-онаси, шу жумладан уни фарзандликка олганлар, васиятноманинг мазмунидан қатъи назар, қонун бўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб оладилар.
Мерос қолдирувчи вафотидан сўнг бир нечта васиятнома мавжудлиги аниқланса, улардан энг охирги тузилгани амал қилади.
Элёржон Исмоилов,
Фуқаролик ишлари бўйича
Ўзбекистон туманлараро судининг раиси