Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Сектор раҳбарларининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди
2023-04-05 15:38:38 343
Фурқат туманида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чоралар кўрилмоқда.
Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида секторлар раҳбарлари билан биргаликда ўтказилган навбатдаги сайёр қабулида 30 нафарга яқин жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммолари тингланди.
Қабул давомида фуқароларнинг инфратузилмаларни яхшилаш, кадастр, уй-жой билан боғлиқ муаммолар, бандлик, контракт тўлови, моддий ёрдам, тиббий хизмат ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.
Ҳар бир мурожаат диққат билан эшитилиб, ўртага ташланган масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чоралари кўрилди.
Шу куннинг ўзида контракт тўлови, уй-жой таъмири, моддий ёрдам олиш каби 5 та мурожаатлар ўз ечимини топди.