Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Тиббиёт бирлашмаси томонидан ҳар бир маҳаллада
2023-04-06 17:31:03 333
Фурқат тумани "Янги" маҳалла фуқаролар йиғинида кўп тармоқли марказий поликлиника мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан берул тиббий кўрик ташкил этилди.
Унда кардиолог, невропатолог, окулист, лор, эндокринолог, ЭКГ каби тор доирадаги мутахассислар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.
Текширувлар давомида аниқланган касалликлар бўйича аҳолига зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Ўтказилган тиббий кўрик натижасига кўра, фуқароларга 120 хил турдаги дори-дармонлар бепул тарқатилди. Шифокорлар томонидан соғлом турмуш тарғиботи ва касалликлар профилактикаси бўйича аҳолининг тиббий маданиятини ошириш мавзуларида суҳбат ўтказилди.
Ушбу "Саломатлик сайллари" тумандаги ҳар бир маҳаллада ўтказилиши режалаштирилмоқда.