Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Туманнинг марказдан олис ҳудудларидан бири "Бешоға" маҳалласида электр таъминоти яхшиланди
2023-04-07 11:07:34 314
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сон қарорига асосан туманнинг кўплаб ҳудудларида электр таъминотини яхшилаш, ички йўлларни асфальтлаш, ичимлик суви таъминоти ва бошқа йўналишларда бир қатор ишлар олиб борилаётгани бугунги кунда хеч кимга сир эмас.
Хусусан, туманнинг олис ҳудудларидан бири "Бешоға" маҳалла фуқаролар йиғинининг Янги ҳаёт, Қўрғонча, кўчаларида эскирган симёғочлар ўрнига 111 дона бетон таянч устунлар ўрнатилди. 1500 метр масофада маънан эскирган кабеллар алмаштирилиб, ўрнига ёпиқ кабеллар ўрнатилди. Янги юқори кучланишли трансформатор пункти ўрнатилиб, натижада ушбу кўчаларда истиқомад қилувчи 100 дан зиёд аҳоли хонадонлари сифатли электр энергияси билан таъминланди.
Бу ўз навбатида ушбу ҳудудда истиқомад қилувчи аҳоли вакиллари, оилавий тадбиркорлар учун қулайлик яратган ҳолда уларга хурсандчилик улашди.